» » Жиззахда “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курси” ўз фаолиятини бошлади

Жиззахда “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курси” ўз фаолиятини бошлади

14 июль 2021 г 732 Комментарии: 0

Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда ҳамкор сифатида “Истиқлол авлоди” ННТ лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳар ҳуқуқшуноси иштирок этган ушбу дастлабки дарс жараёнига  “Патронат” сифатида ҳужжатлари расмийлаштирилаётган ва рўйҳатга киритилган 16 нафар тутинган ота оналар иштирок этдилар.

Мазкур “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштириш ҳамда тутинган оилаларни ижтимоий, психологик ҳамда педагогик кузатиб бориш учун зарур имкон яратади.

Чунки мазкур курслар ёрдамида тутинган ота-оналар ижтимоий ходим ҳамда ихтисослаштирилган мутахассислар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиб, болани оилага қабул қилиш жараёнидан тортиб, то оила аъзоларининг ҳамда оиланинг янги аъзосининг бир-бирларига, янги муносабатларга, янги ижтимоий ҳаётга  мослашиб, оилада руҳий соғлом муҳитни яратиш каби масалаларда ўз билим ва малакаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.

Ўқув жараёнида иштирок этган маъсуллар Г.Ҳамраева, О.Ҳамрақулова, Ж.Бекмурадов ва Б.Ропиевлар томонидан ўқув машғулоти иштирокчиларига “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари”нинг мазмун-моҳияти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824 сонли  “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида” ги Қарори,    ҳамда «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорлари мазмун ва моҳиятини тушунтирилиб, улардан тушган саволларга жавоблар берилди. 72 соатга мўлжалланган ўқув курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!