» » Ҳарбийлар ёшларни ватанпарварликка чорлади

Ҳарбийлар ёшларни ватанпарварликка чорлади

05 сентябрь 2018 г 2 943 Комментарии: 0

"Жиззах" болалар истироҳат боғида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида тадбир ташкил этилди.

Жиззах гарнизони томонидан "Ватан муқаддас, уни химоя қилиш шарафли бурч" шиори остида ўтказилган тадбир шу куни боғга ташриф буюрганлар учун кутилмаган совға бўлди. Анжуман аввалида ҳарбий оркестр ижросида шўх куйлар янграб, мароқли дефильелар ижро этилди.

Шундан кейин ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда ҳарбий оркестр ижросида концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, ҳарбий хизматчилар иштирокидаги махсус чиқишлар томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистан РеспубликасиҚуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилган бу каби тадбирлар давомли равишда "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" деб эълон килинган жума кунлари ўтказилиши белгиланган. Бундан мақсад армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида махаллий давлат хокимияти органлари билан хамкорликни кучайтириш, миллий армиямиз сафини мустахкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлди ришда узвийликка эришишдир.

Жамол КАЛАНДАРОВ,

Ҳарбий қисм командирининг

тарбиявий ва мафкуравий ишлар

бўйича ўринбосари
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!