» » «Call-марказ»: Жиззахда тиббий маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади

«Call-марказ»: Жиззахда тиббий маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади

28 июль 2021 г 1 072 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича «Call-марказ» ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат, коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиниши, вакцина олиш, уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволлар бўйича мутахассислардан жавоб ва тавсияларни олиш мумкин.

Маълумот учун: 72) 223-63-81, 72) 223-63-84, 72) 223-63-85.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!