Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Президент мактабига кириш тест синовлари якунланди
29 июль 2021 г 1 505 Комментарии: 0
Жорий ўқув йилида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган Жиззах шаҳридаги Президент мактабига 2021-2022 ўқув йилида 144 нафар ўқувчи қабул қилиш белгиланган.
Ушбу мактабга киришни ният қилган 9 минг 339 нафар жиззахлик ўғил-қиз ҳужжатларини тўлиқ онлайн шаклда – Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги расмий веб-сайти орқали амалга оширилди.
Президент мактабига кириш тест синовлари икки босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда саралаш тест синовлари ўтказилиши белгиланган эди, ушбу саралаш тест синовлари халқаро “Cambridge Assessment” ташкилоти, Президент таълим муассасаларини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат тест маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги сингари Жиззахда ҳам Президент мактабларига саралаш тест синовлари 26-28 июль кунлари, пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда очиқ майдонларда ўтказилиши белгиланган эди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!