Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани машина уриб юборди
03 август 2021 г 684 Комментарии: 0
Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Зомин тумани Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.У. бошқарувидаги унинг ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида Зомин тумани Гулшан қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи пиёдани уриб юборди.
Ҳодиса пиёданинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлганлиги ва автотранспорт воситаси юқори тезликда келаётганлиги оқибатида рўй берган.
Ушбу ЙТҲ туфайли жабрланган П.Д. бош мия очиқ жароҳати, бошнинг ўнг тепа соҳаси тери ости гематомаси ва бошда кўплаб сидирилиш жароҳатлари ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!