Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда 320 дона парранда жўжалари тарқатилди
03 август 2021 г 587 Комментарии: 0
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган фуқароларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида “Темир дафтари” ташкил этилиб, унга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари қизғин бормоқда.
Арнасой туманида “Темир дафтар” каби “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га тушган оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш учун секторлар кесимида қатор амалий ишлар амалга ошириляпти.
Арнасой туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Арнасой туман бўлими тамонидан Маҳалла ҳайрия жамоат фонди қошидаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 320 дона парранда жўжалари олиб келинди.
“Темир дафтар”га киритилганларга яқиндан кўмак бериш мақсадида олиб келинган 60 кунлик 320 дона парранда жўжалари 16 та хонадонларга тарқатилди.Бу каби ишлар давом этмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!