» » Мирзачўлдаги "Асил асалари” МЧЖ фаолияти барчага намуна бўлмоқда

Мирзачўлдаги "Асил асалари” МЧЖ фаолияти барчага намуна бўлмоқда

03 август 2021 г 810 Комментарии: 0

Мирзачўлда асаларичилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга семинар ташкил этилди, улар тумандаги "Ипак йўли" ҚФЙда жойлашган "Асил асалари” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Маълумки, асаларичиликнинг ўзига хос аҳамияти шундаки, у шунчаки барқарор даромад олиб келадиган бизнес бўлибгина қолмай, атроф-муҳитни яхшилаш, экологик тозалик ва соғлик учун фойдали маҳсулотлардан фойдаланиш имконини беради.

Бундан ташқари, асаларичи асалдан ташқари, мум, прополис олади, омади келса, фармкомпаниялар учун зарур бўлган асалари заҳарини сотишни йўлга қўйиши мумкинлиги айтиб ўтилади барча манбааларда.

Тадбиркор ушбу семинарда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва бошқа қизиқувчиларга асалари боқишнинг йўллари ва кенгайтириш усуллари бўйича таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!