» » Жиззахда ДХМ ва ФҲДЁ ходимлари коронавирусга қарши эмланмоқда

Жиззахда ДХМ ва ФҲДЁ ходимлари коронавирусга қарши эмланмоқда

05 август 2021 г 532 Комментарии: 0

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, барча туман-шаҳарлардаги давлат хизматлари марказ(ДХМ)лари ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлим(ФҲДЁ)лари ходимлари “COVID-19”га қарши босқичма-босқич эмланмоқда.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари аҳоли энг кўп ташриф буюрадиган давлат идораларидир. Шу боис ҳам ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг соғлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу жараён изчиллик билан амалга оширилмоқда.

– Вакцина қабул қилиш – коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг ягона чораси, шу боис биз ҳам барча жамоа аъзоларимиз билан вакцина қабул қилдик, – дейди Зомин тумани ДХМ директори Бахтиёр Каттабоев. – Инсон ўзи, яқинлари, қўни-қўшниси ва қолаверса, ҳамкасблари саломатлигига бефарқ бўлмаслиги керак.  

Бугунги кун ҳолатига кўра, тизим ходимларидан 65 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Вакцинация жараёнлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!