» » Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади

Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади

05 август 2021 г 590 Комментарии: 0

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМларда Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Президент Шавкат Мирзиёев гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантиришга оид қарорни имзолади, деб хабар бермоқда Нигоҳ Telegram-канали.

Ҳужжатга кўра:

  • Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилмоқда. Унинг фаолиятини ташкил этиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм ажратилмоқда;
  • Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилмоқда.

Гулчилик соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш мақсадида:

  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМларда Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режасига гулчиликка оид мутахассислик фанлари киритилади ва уларнинг ўқув соатлари оширилади;
  • гул экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари импорти учун сарфлаган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади;
  • 2023 йил 1 январга қадар республика ҳудудига олиб кирилаётган туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя ҳамда бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархишига нисбатан божхона божининг “ноль” ставкаси белгиланмоқда;
  • гулчилик соҳасида илм-фанни қўллаб-қувватлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан грантлар ажратиш тизими жорий этилади;
  • Тошкент ва Наманган шаҳарларида йирик улгуржи гул бозори ташкил этилади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!