Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда узумчилик ва саноатбоп токзорлар етиштириш мавзусига бағишланган семинар ўтказилди
06 август 2021 г 596 Комментарии: 0
Унда вилоят, туман ҳокимликлари мутасадди ўринбосарлари, узумчилик кластерлари, фермер хўжаликлари, соҳага оид мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўрибосари Ойбек Ашурматов, Ғаллаорол туман ҳокими Жалолиддин Оқбоев ва бошқалар саноатбоп токзорларни барпо этиш, токзорлар учун, етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш учун банк кредитлари ва субсидия маблағлари ажратиш, узумчилик ва виночиликда ишлатиладиган махсус техникаларни соҳага қўллаш долзарб эканини таъкидлади.
Жиззах вилоятида барча тоифа хўжаликларида жами 5 минг 800 гектар, шундан узумнинг хўраки ток навлари 3 минг 800, кишмишбоп ва саноатбоп ток навлари 1 минг гектардан. Вилоятдаги ушбу токзорларнинг 3 минг 500 гектари фермер хўжаликлари 2 минг 300 гектари эса аҳоли хонадонлари ҳамда деҳқон хўжаликлари ва кластерлар ҳисобига тўғри келади.
Жорий мавсумда вилоятдаги мавжуд токзорлардан 42 минг 400 тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгиланган бўлиб, шундан 15 минг 400 тоннаси фермер хўжаликлари, 27 минг тоннаси эса аҳоли хонадонлари ва деҳқон хўжаликларида етиштирилиши назарда тутилган.
Тадбир иштирокчилари томонидан “Саноатбоп токзорлар яратиш, узимчилик соҳасини янада ривожлантириш” мавзуси атрофлича муҳокама қилиниб, Ғаллаорол ва бошқа туманларда узумчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва соҳа вакилларининг амалга ошириши лозим бўлган вазифалари белгилаб олинди.
Жумладан, жорий йилда ҳокимликларининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, вилоятдаги туманларда жами 26 минг 900 гектар янги токзорлар барпо этиш юзасидан таклифлар берилди.
Янги токзорларни барпо этиш учун эса жами 1 миллиард 300 миллион сўм, шундан 800 миллион сўми ўз маблағлари ва 500 миллион сўми тижорат банк кредитларидан талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, манзилли дастур ишлаб чиқилди ва унга кўра, ер майдонлари тайёрланиб, 11 минг 382 гектар майдонга ток кўчатлари тўлиқ экилди. Шундан, 7,4 минг гектари ўзлаштириладиган лалми ва адир ер майдонларида, 887 гектари фойдаланишдан чиққан ердан ва 3 минг гектари пахта ва ғалладан қисқарган майдонларда барпо этилмоқда.
Ушбу лойиҳаларни амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, янги иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш орқали, иқтисодиёни юксалтиришдан иборат эканлиги таъкидланди.
Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, узумчилик кластерлари томонидан 2021-2022 йилларда Жиззах вилоятида янги узумзорлар барпо этиш бўйича илмий амалий семинарлар Бахмал, Фориш ва токзорлар барпо этиш учун қулай бўлган бошқа туманларда ҳам ўтказишга таёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!