Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
11 август 2021 г 8 050 Комментарии: 0
Ўзбекистон дунёдаги энг қадимий ва бетакрор ўлкалардан биридир. Уни бир умр кўриш орзусида юрганлар қанча. Биз эса бетакрор замин бағрида яшаймиз, унинг мусаффо ҳавосидан, зилол сувидан, беқиёс неъматларидан баҳраманд бўламиз. Бундай бахт ҳаммага ҳам насиб этмайди.
Ўзбекистон деганда, кўз ўнгимизга Фарғона водийсининг сўлим шаҳар ва қишлоқлари, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг кўҳна меъморий обидалари, Қорақалпоғистон заминидаги қадимий қалъа-қўрғонлар, Устюрт кенгликлари, Тошкентнинг гўзал ва азим қиёфаси, Қашқадарёнинг бепоён қирлари, Сурхон тоғлари, ҳар бир минтақа ва вилоят халқининг ўзига хос феъл-атвори ва удумлари намоён бўлади.
Ўзбекистонни бир кўрган одам, ҳеч шубҳасиз, уни севиб қолади. Юртимизга минг-минглаб сайёҳлар ташриф буюради ва уларнинг барчасини бу тароватли, серқуёш замин ўзига мафтун этгани ҳақида тўлқинланиб, ҳаяжонланиб сўзлашади.
Хўш бу борада юртдошларимиз қандай фикрда? ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати тайёрлаган видеороликни томоша қилиб билиб оламиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!