Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар таркиби маълум бўлди
11 август 2021 г 1 051 Комментарии: 0
Куни кеча вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма еттинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.Сессия кун тартибидан иккита масала ўрин олди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масаласи кун тартибидан ўрин олди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар таркиби қуйидагилар бўлди.
Округ сайлов комиссияси раиси |
||
1. |
Шарипов Шавкат Сапарович
|
Жиззах давлат педагогика институти ректори
|
Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари |
||
2. |
Арипова Мамлакат Абдуллаевна
|
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали директори |
Округ сайлов комиссияси котиби |
||
3. |
Файзуллаев Солижон Собирович
|
Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлинмаси раҳбари |
Округ сайлов комиссияси аъзолари |
||
4. |
Саидов Шакир Камалович |
Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи |
5. |
Умарова Иқболой Акбўтаевна |
Маънавият ва маърифат марказининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари |
6. |
Қулбaев Мамадали Пўлатович
|
Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси |
7. |
Бобаназарова Жамила Холмуродовна
|
Жиззах политехника институти иқтисодиёт ва менежмент кафедраси профессор |
8. |
Игамназарова Гулчехра Сарабековна
|
Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи |
9. |
Мавланова Наргиза Эшкузиевна |
Жиззах вилояти Савдо-саноат палатаси шўъба мудири |
10. |
Бердиев Хушназар Уморович
|
“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш” маркази Жиззах бўлими мутахассиси |
11. |
Саксонов Муроддин Лапасович
|
Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осайишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида мутахассис врач эпидемиолог |
12. |
Беседина Наталья Евгеньевна |
«Джизаская правда» газетаси бўлим муҳаррири |
13. |
Қурбонов Fулом Каримович
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
14. |
Тангиров Хуррам Эргашевич
|
Жиззах давлат педагогика институти информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси |
15. |
Даманова Шохида Марс қизи |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси |
16. |
Шодиев Вахоб Шаропович
|
“Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти ходимлар, тартиб ва ижтимоий масалалр бўйича директор- Ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси |
17. |
Иномов Элимдор Икромович
|
“NOVA CENTRAL TEXTILE” МЧЖ бош директори |
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!