Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида чет элга маҳсулот экспорт қилиш ҳажми ортмоқда
12 август 2021 г 855 Комментарии: 0
Фориш туманида ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини четга экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, туманда 2017 йилда четга маҳсулот экспорт қилиш ҳажми 196 минг АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2018 йилда 1820,8 минг АҚШ доллари, 2019 йилда 2391,1 минг АҚШ доллари, 2020 йилда 4518,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот четга экспорт қилинган бўлса, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 3740,4 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиниб, бу борадаги ўсиш 2017 йилга нисбатан 194,1 фоизни ташкил этмоқда.
Туманда 2021 йил якуни билан 7479 минг АҚШ доллари миқдорида четга маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган. Йил якуни билан бу борадаги кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 165,6 фоизни ташкил этади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!