» » Дўстлик туманидаги Боғзорликлар муаммолари ҳал этилмоқда

Дўстлик туманидаги Боғзорликлар муаммолари ҳал этилмоқда

23 август 2021 г 634 Комментарии: 0

Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишини эшитиш мақсадида маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Навбатдаги учрашув “Боғзор” маҳалласи аҳолиси билан ташкил этилди.

Унда Шавкат Дарвишев жорий йил бошидан буён туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.

Шунингдек, пахта теримига тайёргарлик кўриш, аҳолини теримга жалб этиш борасида ҳам фикрларини билдирди.

Бўлиб ўтган сайёр учрашувда аҳоли томонидан сув, электр энергияси, табиий газ, бандлик, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа соҳаларга доир йигирмадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг тўрттаси шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси туман ҳокими ҳамда 4-сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

- Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун банкда кредит олган эдим. Унга кичик хона қуриш ва зарур жиҳозлар олишни мўлжаллаган эдим. Жиҳозлар тайёр бўлди. Фақат хонамизнинг том қисмида ишлар чала қолганди. Сайёр учрашувда шу бўйича ёрдам беришларини сўрадим. Мурожаатим тез кунларда ҳал этиладиган бўлди,-дейди сайёр қабулда иштирок этган Насиба Холмирзаева.

Туман ҳокимининг маҳаллалардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Дўстлик тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!