» » Жиззахда Маҳаллий бошқарув соҳасида тренинглар бошланди

Жиззахда Маҳаллий бошқарув соҳасида тренинглар бошланди

23 август 2021 г 501 Комментарии: 0

 Маҳаллий ижро ва вакиллик органларининг фаолиятини ривожлантиришда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал қилиш соҳасида замонавий бошқарув механизмларини жорий қилиш ҳамда улардани кадрлар малакаси ошириш муҳим ҳисобланади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳамкорлигида туман ҳокимлари ўринбосарлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари учун “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида бошқарув” мавзусида семинар тренинглар ташкил этилмоқда.

Ушбу семинар тренингларнинг биринчиси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 23-25 август кунлари Жиззахда ташкил этилган Семинар тренингларни Халқаро Вестминстер Университети томонидан тайёрланган махсус ўқув дастури асосида университет профессор ва ўқитувчилари олиб боришмоқда.

 

Семинар тренинг давомида иштирокчилар маҳаллий бошқарувда натижага йўналтирилган менежмент, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида инсон ресурслари бошқаруви, жамоатчилик назорати, туман ривожланиши стратегияси ва унда аҳолининг иштирокини таъминлаш, маҳаллий бюджетда фуқаролар иштироки каби мавзуларни батафсил таҳлил қилиб, янгича ёндашув ва усулларни қўллашни ўрганишади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!