» » Жиззахнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жиззахнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

24 август 2021 г 818 Комментарии: 0

«Жиззах сув таъминоти» МЧЖ шаҳар бўлимига қарашли Д-500 мм магистрал ичимлик сув тармоғида носозлик юзага келган. Ушбу носозликни бартараф этиш учун “Саноат “сув узатиш иншоотида жорий йилнинг 24 август куни соат 6:00 дан кеч 18:00 га қадар ичимлик сув таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда «Жиззах сув таъминоти» маълум қилди.

Ичимлик суви таъминоти қуйидаги ҳудудларда тўхтатилади:

Жиззах шаҳрининг - Иттифоқ, Дўстлик, Ёшлик, Қалия, Бунёдкор маҳаллалари;
Ш.Рашидов туманининг - Қанғли МФЙ ҳамда МИЗ ҳудудларида.

«Таъмирлаш ишлари якунига етгач сўнг ичимлик суви таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!