Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда вилоят ҳокими мавсум илғорларини рағбатлантирди (фото)
07 сентябрь 2018 г 2 689 Комментарии: 0
Бу йил вилоятимизда ғаллакорларни рағбатлантиришнинг янгича усули йўлга қўйилди.
Мавсум илғорлари учун 1000 та автомашина ажратилганлиги сифат ва самарадорликни оширди. Шартнома режасидан 50 тонна кўп ғалла сотган фермер "Cobalt”, "Nexia-3”, режадагидан 100 тонна кўп дон сотган фермерга "Captiva”автомашинасини навбатсиз, ғалла пулига харид қилиш имконияти яратилди. Ана шунинг ҳисобига давлат қабул манзилларига вилоятимиз ғаллакорлари 13 минг тоннадан зиёдроқ сара дон етказиб беришди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги шодёналари давом этаётган шу кунларда Жиззах вилоят ҳокимлигида ғалла ўрим-йиғими мавсумида алоҳида ибрат кўрсатган сектор раҳбарлари, гуруҳ бошлиқлари, илғор фермерлар, ички ишлар ходимлари, комбайнчилар ва шоферларни рағбатлантиришга бағишланган тадбир бўлди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев тадбир иштирокчиларини Истиқлол айёми билан қутлар экан, бу йил вилоятимизғаллакорлари эришган катта меҳнат ғалабасини алоҳида таъкидлади. Ғалла ўрим-йиғимида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ сектор раҳбарларига "Jentra” русумли хизмат автомашиналарининг калитини топширди. 3 нафар фермер ҳам ана шундай автомашиналарни навбатсиз ғалла пулига сотиб олишга муяссар бўлди. Илғор гуруҳларнинг раҳбарлари, комбайнчилар, ички ишлар ходимлари ва шофёрларга вилоят ҳокиминингқимматбаҳо совғалари топширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!