» » “Ишбилармон аёл”нинг жиззахлик ғолиблари аниқланди

“Ишбилармон аёл”нинг жиззахлик ғолиблари аниқланди

26 август 2021 г 828 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Нур” тантаналар мажмуаси боғида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда республика кўрик-танловининг қуйи шаҳар ва туманлар босқичида ғолибликни қўлга киритган жиззахлик хотин-қизлар иштирок этди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида реал имконият ва ҳаётий ғояларга эга бунёдкор сиёсий куч сифатида майдонга чиққанидан буён ўз зиммасидаги вазифалар, шунингдек, хотин-қизларнинг маънавий етуклигини, тадбиркорлик ва ишбилармонлик, ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлашда бор куч ва имкониятларини ишга солиб келмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш ҳамда O’zLiDeP дастури ва сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партиянинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Ушбу танловда турли соҳаларда фаолият юритаётган юзга яқин илғор тадбиркор хотин-қизлар томонидан кўргазма ташкил этилди.

– Яқиндагина Президентимизнинг республика тадбиркорлари билан бўлиб ўтган учрашувидан жуда катта мотивация олдик, – дейди O'zLiDeP Жиззах вилояти кенгашининг “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Шоира Ғозибекова. – 2016 йилдан буён анънавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови доирасида 2 та лойиҳа ва 6 та кўрик-танлов ўтказилди.

Мазкур танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланиши, мамлакат иқтисодиётида хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорлик ривожида аёлларнинг иштирокини янада кучайтириш, жамиятда хотин-қизлар тадбиркорлигини сифат жиҳатдан ривожлантиришдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, зарур шароитлар яратиш, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёш хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратаётган ишбилармон аёллар учун кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш хотин-қизларни муносиб рағбатлантириб боришдан иборат.

Ғолибликка номзодлар ўзининг тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимотлари билан қатнашди.

Танлов низомига кўра, 1-2-3 ўринлар ва 5 та номинация бўйича номзодлар саралаб олинди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига асосан, Шароф Рашидов туманидаги “Элсевар Диёр” кўп тармоқли фермер хўжалиги, “Сангзор ширин таомлари” ва “Элдиёр”  масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мавжуда Ибрагимова ушбу кўрик-танловнинг мутлоқ ғолиби деб топилиб, 1-ўрини қўлга киритди.  

Танловда фахрли 2-ўрин Зарбдор туманидан Гулнора Ҳасановага, 3-ўрин эса Фориш туманидага ёш тадбиркор – Лайло Илҳомовага насиб этди.

– Президентимиз биз, тадбиркорлар билан учрашганида, бизга ишонишини, таянишини айтиб ўтди, – дейди Мавжуда Ибрагимова. – Юртбошимизнинг айтган гаплари бизни янги-янги зафарлар, марралар сари ундади. Ҳаяжондаман, бугунги танловда биринчи ўринни қўлга киритаман, деб сира ҳам ўйламагандим. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбари билан ўтган учрашувдан олинган куч, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва қолаверса, жамоамиз аъзолари билан бир ёқадан бош чиқариб қилган меҳнатимиз, пешона теримизнинг самаралари туфайли деб, ўйламан.  

Ғолиблар энди мамлакат финал босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.

Танлов низомига кўра, ғолиб ва совриндорлар ҳамда яна 5 та номинация соҳибалари ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!