» » Жиззахлик меҳнат мигрантлари оила аъзоларининг муаммолари ўрганилмоқда

Жиззахлик меҳнат мигрантлари оила аъзоларининг муаммолари ўрганилмоқда

02 сентябрь 2021 г 585 Комментарии: 0

Республика ҳудудлари бўйлаб хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг муаммолари ўрганилаётгани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Дўстлик туманлари ва Жиззах шаҳри аҳолиси хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Хусусан, хориждаги меҳнат мигрантлари билан телефон орқали боғланиб, уларнинг иш, ҳужжат ва яшаши билан боғлиқ муаммолари аниқланиб, уларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари орқали амалий ёрдам берилиши тушунтирилди.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар, жорий этилган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!