Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш тумани боқилаётган отларнинг сони бўйича етакчи бўлди
06 сентябрь 2021 г 705 Комментарии: 0
2021 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, Жиззах вилоятида боқилаётган отларнинг умумий бош сони 27 261 тага етди. 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, барча тоифадаги хўжаликларда отлар бош сони 0,7 фоизга кўпайди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси маълум қилди.
2021 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, жами отларнинг 67,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп Фориш туманида 7572 та, Шароф Рашидов туманида 4312 та ва Бахмал туманида 3631 та ҳамда энг паст кўрсаткич эса Жиззах шаҳрида бўлиб, 112 тани ташкил этди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!