» » Жиззахда фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида тайинловлар амалга оширилди

Жиззахда фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида тайинловлар амалга оширилди

06 сентябрь 2021 г 1 299 Комментарии: 0

Подполковник Aдҳам Тангриев – Жиззах вилояти ФВБ бошлиғининг фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар вилоят ФВБ тезкор бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Шерзод Мамиров – Жиззах вилояти ФВБ бошлиғининг молия-иқтисод ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жиззах вилояти ФВБ молия-иқтисод бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Aслиддин Мустанов – Фориш тумани ФВБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жиззах шаҳар ФВБ 1-сонли ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!