Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси Зарбдор туманида сайёр қабул ўтказди
09 сентябрь 2021 г 899 Комментарии: 0
Зарбдор туманида жисмоний ва юридик шахслар учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Зарбдор туман ҳокими ўринбосари Алишер Эржигитов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ғулом Қурбонов, Вазирлик тизимидаги аксиядорлик компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вилоятдаги таркибий бўлинмалари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабул иштирокчиларига вилоятда шу жумладан, туманда олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, алоқа ва телекоммуникация, радио ва телевидения, ахборот технологиялари соҳасида хизматлар ҳажми, сифати ва нархи каби масалалар юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳал етилиб, ўрганиш талаб етиладиган мурожаатлар назоратга олинди ва ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари томонидан туман аҳолиси учун сайёр хизматлар кўрсатиш ташкил қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!