Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Cўғдиёна" Термизда "Сурхон"ни мағлуб этиб, 2-ўринни мустаҳкамлади (видео)
13 сентябрь 2021 г 765 Комментарии: 0
Суперлига 17-турининг навбатдаги учрашуви Термизда "Сурхон" ва "Сўғдиёна" ўртасида кечди.
Баҳром Ҳайдаров ва Улуғбек Бақоев шогирдлари ўртасидаги баҳснинг 38-дақиқасида жиззахликлар ҳимоячиси Элёр Ориповнинг зарбасини Асрор Ғофуров ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди, - 0:1. Ушбу автогол Жиззах клубига муҳим 3 очкони келтирди.
Натижада, "Сўғдиёна" очколари сонини 33 тага етказиб, 2-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлади ва 3-ўриндаги ОКМК билан очколар фарқини 4 тага етказди. "Сурхон" эса 14 очко билан 12-ўринда бормоқда.
11 сентябрь, шанба
"Сурхон" – "Сўғдиёна" - 0:1
Ҳакам: Вадим Агишев
Гол: Асрор Ғофуров, 38.
"Сурхон": 12. Рустам Нортожиев, 4. Жавоҳир Соҳибов (99. Камрон Саидазимов, 65), 6. Алишер Салимов, 8. Жаҳонгир Аҳмадов, 9. Низом Норов (11. Зоҳир Пиримов, 46), 14 Жасур Холтўраев, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 70. Иброҳим Йўлдошев, 77. Асрор Ғофуров, 80. Никита Павленко (10. Муродбек Бобожонов, 52)
"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орипов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шохруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов (15. Жасурбек Ҳакимов, 71), 14. Даниел Насриддинов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Шоҳбоз Жўрабеков, 61), 31. Лука Чермель, 93. Марко Колакович.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!