» » Арнасой туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди

Арнасой туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди

13 сентябрь 2021 г 748 Комментарии: 0

Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Арнасой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жиззах вилояти Арнасой туманидаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар томонидан келиб тушаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш” борасида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят хокими ўринбосари Абдували Мустанов, вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Абдубоқи Ғозибеков, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов туман сектор раҳбарлари, туман хокими ўринбосарлари ва тегишли вилоят ва туман ташкилот рахбарлари ҳамда тумандаги тадбиркорлар иштирок этди.

Ўтказилган сайёр қабулда тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар томонидан жами 16 та мурожаатлар кўтарилди ва мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди қолган 11 та мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқишлик учун тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабул давомида ўзининг ишбилармонлиги ташаббускорлиги билан намуна бўлиб келаётган 9 нафар тадбиркорлар мутасаддилар томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!