Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда баҳолаш натижаси бўйича ҳоким ўринбосарлари мукофотланди
13 сентябрь 2021 г 1 054 Комментарии: 0
Барча туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида мунтазам баҳолаб бориш, натижаси бўйича уларни лавозимга қўйиш ёки лавозимидан озод этишда энг мухим самарадорлик кўрсаткичлари натижасини инобатга олиш амалиёти жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида замонавий давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш давлат бошқарув тизими самарадорлигини оширишда асосий вазифа бўлиб, ушбу тизимдаги давлат хизматчиларининг самарали фаолият олиб бориши давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қарорлар ва дастурларнинг сифатли амалга оширилишига боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги унинг ҳудудий филиаллари томонидан соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, соҳада давлат органлари ва ташкилотларида бошқарувнинг инновацион усулларни, айниқса Ўзбекистон шароитида қўллаш мумкин бўлган илғор ҳорижий тажрибаларни амалиётган кенг жорий этиш, соҳадаги кадрларнинг сифат таҳлилини ўтказган ҳолда уларнинг касбий салоҳиятини аниқлаш асосий устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.
Ушбу вазифани бажариш мақсадида Рерспубликамиздаги барча туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари учун жами 72 та энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, уларнинг фаолияти баҳоланиши амалиётга жорий этилган. Ҳозирги кунда натижалар даврий равишда таҳлил қилиниб, натижадорлик ва самарадорлик кўламини кенгайтириш ҳамда улар фаолиятига аниқ ўлчов индикаторлари билан холис баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ташаббуси билан
Жизах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ташкил қилган семинар йиғилиши ташкил этилди.
Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек туман ҳокимлиги масъул раҳбар ҳодимлари туман студиясидан ZOOM платформаси орқали семинарда қатнашдилар.
Семинарда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Баҳром Яхшибоев томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, яъни КPI тизими мазмун-моҳияти, ушбу тизимни жорий этиш механизми, тамойиллари ва афзалликлари, тизимни жорий этишдан кўзланган мақсадлар, истиқболдаги режалар ҳамда жорий йилнинг 1-яримйиллик натижалари юзасидан тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларигамаҳаллий ҳокимликларда ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳолаш юзасидан 2021 йилнинг 1-яримйиллик натижаларини эълон қилди.
Баҳолаш натижаларига кўра мавжуд 77 нафар ҳоким ўринбосарларининг 33 нафари (42,8 %) ижобий, 27 нафари (35%) ўрта натижа кўрсатган бўлса, 17 нафари (22 %) қониқарсиз натижа кўрсатди.
Шу ўринда, таъкидлаш лозимки Жиззах вилоят ҳокимининг 2021 йил 7 сентябрдаги 132-3-0-Q/21-сонли қарорига мувофиқ баҳолаш натижаларига кўра ижобий натижа қайд этган ҳар бир йўналишдан 2 нафардан жами 12 нафар ҳоким ўринбосарлари бир ойлик лавозим маоши миқдордамукофатланди. Бу мазкур раҳбар ходимларнинг келгуси иш самарадорлигига ижобий таъсир қилишига хизмат қилади, уларнинг тажрибаси бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилади.
Аксинча,баҳолаш натижаларига кўра 17 нафарқониқарсиз натижа кўрсатган раҳбар ходимлар келгусида кискин интизомий чоралар кўрилиши, лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди ва келгусида натижаларини ижобий қилиш бўйича нималарга эътибор берилиши лозимлиги бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Баҳолаш натижалари бўйича Пахтакор, Зарбдор ва Дўстлик туманлари юқори натижа кўрсатган бўлса,Жиззах шаҳар, Арнасой ва Зафаробод туманлари паст кўрсаткич қайд этган.
Ҳоким ўринбосарларида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари энг яхши натижа қайд этган ва улар орасида қониқарсиз кўрсаткич қайт этганлари мавжуд эмас.
Семинар давомида, Агентлик мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230 - сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 536-сонли қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарларига 2021 йил ярим йиллик рейтинг натижаларидан келиб чиқиб, устувор йўналишларга эътибор қаратилди.
Агентликнинг Жиззах вилоят филиали томонидан “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, яъни “КPI” тизими асосида маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш механизми, шунингдек секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича жорий этилган рейтинг тизими” мавзусидаги семинар йиғилишлар ҳудудларда ҳам ташкил этилиши йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!