» » Зафаробод туманида “Пахта –2021”: илғор ҳашарчилар рағбатлантирилмоқда

Зафаробод туманида “Пахта –2021”: илғор ҳашарчилар рағбатлантирилмоқда

14 сентябрь 2021 г 723 Комментарии: 0

Зафаробод туманига қўшни вилоятлардан келиб, пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган илғор ҳашарчи-теримчилар учун мусиқали концерт дастури намойиш этилди.

Собиқ қишлоқ хўжалиги коллежи ётоқхонасидан қўним топган қўшни вилоятлар ҳашарчилари учун, ҳашарчилар ётоқхонасида барча қулайликлар яратилган. Иссиқ ва совуқ сув, янги ётоқ тўшаклари ва кроватлар билан таъминланган.

– Ётоқ жойимизда барча шароитлар яратиб берилган ва бизга яратилган шароитдан жуда миннатдормиз, – дейди пахта йиғим-теримига Самарқанд вилояти Жомбой туманидан келган Ойсафар Жумақулова. – 2 маҳал иссиқ овқат, эрталаб сарёғ, қанд, нон берилаяпти. Тушликни дала бошига олиб бориб тарқатишади. Терган пахтамизга ҳар 5 кунда ҳисоб-китоб қилиниб, нақт пул тарқатилаяпти. Кўпминг килограммчи илғор теримчиларимизга ҳар 5 кунда туман ҳокимлигидан келиб совға-саломлар тарқатилмоқда.  

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу маънавий-бадиий тадбир давомида Зафаробод тумани ҳокими Н.Раджапов ҳамда “Жиззах кентекс” пахтачилик кластери томонидан 40 дан ортиқ энг илғор теримчиларга рағбатлантирувчи совғалар топширилди.

Шунингдек, минг нафарга яқин теримчилар учун дошқозонда тўй оши дамланиб, тарқатилди.

Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқларга ҳашарчилар рақс тушиб, маданий ҳордиқ чиқариб кайфиятлари кўтарилди.

 А.ҚАЮМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!