Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сайловда маҳалла тизими ходимларининг вазифалари
15 сентябрь 2021 г 839 Комментарии: 0
Унда Дўстлик, Мирзачўл ҳамда Арнасой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти илмий ходими Фурқат Бойжонов ҳамда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти масъул ходими Шуҳрат Туратовларнинг сайловнинг аҳамияти, унга тайёргарлик кўриш, шунингдек, сиёсий жараёнда маҳалла тизими ходимларининг вазифалари мавзусидаги маърузаларини катта қизиқиш билан тингладилар.
Ўқув-семинари давомида жорий йилнинг 24 октябрида ўтказиладиган сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайлови Сайлов кодекси асосида ўтиши, сайловчиларнинг ҳақ-ҳуқлари хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.
Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олди.
А.ҚАЮМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!