» » Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

16 сентябрь 2021 г 1 072 Комментарии: 0

Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари ходимларига мўлжалланган.

Ўқув соатларида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борилади.

Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:

Истиқлолнинг 30 йиллиги: натижалар ва келажакдаги марралар
Маърузачи: Мухитдинова Феруза Абдурашидовна
Тошкент давлат юридик университети профессори
Президент сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалалари
Маърузачи: Курбанкулов Суяржон Машарифович
Марказий сайлов комиссияси аъзоси

Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу!
Маърузачи: Гафуров Омон Файзуллаевич
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бош котиби

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 17 сентябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!