Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти юридик техникуми битирувчи “Ёшлар билан учрашув” пресс-тур ўтказилди
24 сентябрь 2021 г 1 196 Комментарии: 0
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва бир қаттор вилоятнинг мутасади ташкилотлари билан хамкорликда Жиззах вилояти юридик техникумида ёшларни ватанпар-варлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Жиззах вилояти юридик техникуми битирувчи “Ёшлар билан учрашув” пресс-тур ўтказилди.
Тадбирда битирувчи ёшлар Бюро органларининг вазифалари ва функциялари, тизим фаолияти билан таништирилди. Ёшларда давлат ижрочиси касбига бўлган қизиқишини уйғотиш, касбий кўникмаларини шакллантириш борасида маслаҳатлар ва тегишли тавсиялар берилди. Тадбир давомида иштирок этган 116 дан ортиқ юридик техникум битирувчи ёшлари Бюро органларига ишга кириш учун ҳужжат топширишини билдиришди.
Учрашувда “Бюро фаолиятида ходимларга яратилган имкониятлар ва қулайликлар, ижро жараёнида юзага келадиган низоли ҳолатларга ечим топиш” борасида фикр алмашилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой руҳда ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!