Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика ишчи гуруҳи Зоминда
24 сентябрь 2021 г 740 Комментарии: 0
“Аёллар дафтари” бўйича Республика ишчи гуруҳи Зомин туманига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси касаба Уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Деҳқонов Шуҳрат Холбўтаевич бошчилигидаги ишч гуруҳи томонидан туманда амалга оширилган ишлар сектор раҳбарлари ва тегишли муассаса ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирокида таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида туман ҳокими Алишер Абдуғаниев сўзга чиқиб, туманда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва амалий ёрдамлар тўғрисида маълумот берди.
Мазкур йиғилишда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, сенат аъзоси Нусрат Пардаев ҳам иштирок этиб, мазкур масалада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Жиззах вилояти мисолида амалий чора-тадбирлар, гендер тенглик, хотин –қизларнинг бандлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Айтиш жоизки, Зомин туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар бўйича жорий – 2021 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга моддий ёрдам бериш ва амалга оширилган ишларни кўриб чиқиш белгилаб берилган.
Айни вақтда туманиимзда 83 603 нафар аёллар истиқомат қилади. Туманда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан 30 ёшдан юқори бўлган 29 675 нафар аёллар аниқланиб, ижтимоий ҳолати ўта оғир бўлган 2032 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинди ва улар белгиланган тартибда 9 турдаги тоифаларга бўлинди. Шундан, 1-секторда 381 нафар, 2-секторда 574 нафар, 3-секторда 480 нафар, 4-секторда 597 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга амалий ёрдам бериш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб, ишга жойлаштирилди, тиббий ёрдам берилди, ҳомийлар ва хайрия фондлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, “Аёллар дафтари” жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
“Аёллар дафтари” жамғармасидан 1 631 нафар (80,3 фоиз) хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 385 нафар хотин-қизларга 382,3 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам, 10 нафар хотин-қизларга 45,0 миллион сўмлик тикув машинкалари, 69 нафар хотин-қизларга 113,2 миллион сўмлик тиббий ёрдам учун маблағлар “Аёллар дафтари” жамғармасидан ажратилди.
Бундан ташқари 138 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди (бандлиги таъминланганлар мактабларда ўқитувчи ва тури техник ходимлар, тиббиёт муассасаларида ҳамшира ва техник ходимлар, тикув цехларида, МТМларда, ободонлаштириш бўлимида, хусусий иссиқхоналарда ва хусусий тадбиркорлик йўналиши бўйича фаолият олиб бормоқда)
245 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификатлар берилди, 565 нафар хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб,340 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар, 125 нафар хотин-қизларга психологик ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари ҳомийлар ҳисобидан 15 нафар хотин-қизларга
7,5 миллион сўм миқдоридаги озиқ-овқатлар берилди.
Йиғилишда ишчи гуруҳ томонидан амалгаоширилаётган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!