Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Август ойида Жиззахда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ўсди
28 сентябрь 2021 г 720 Комментарии: 0
Ўтган ойда ишбилармонлик фаоллиги индекси 5,9 фоизга ўсган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил август ойида 1059 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 5,9 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 30 фоизлик ўсишни қайд этган.
Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан ўсиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
Ишбилармонлик фаоллиги индексининг Тошкент вилоятидан ташқари 13 та ҳудудда июль ойига нисбатан ўсиши кузатилган. Фарғона (55,5 фоиз), Самарқанд (42,4 фоиз), Хоразм (38,1 фоиз), Наманган (38 фоиз) ва Жиззах (34,8 фоиз) вилоятларида ўсиш сезиларли даражада бўлган.
Шу билан бирга Тошкент (1,4 фоиз) вилоятида ўтган ойга нисбатан мўътадил пасайиш кузатилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!