» » Жиззахда Мактабгача таълим бошқармаси ЖДПИ «Карьера маркази» билан самарали ҳамкорликни амалга оширмоқда

Жиззахда Мактабгача таълим бошқармаси ЖДПИ «Карьера маркази» билан самарали ҳамкорликни амалга оширмоқда

29 сентябрь 2021 г 1 164 Комментарии: 0

Ўз ҳаётини ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдек машаққатли ва шарафли вазифага бағишлаган ўқитувчилар бугунги куннинг чин маънодаги қаҳрамонларидир.

Бу йўлда  олий маълумотга эга бўлган педагог кадрларга эҳтиёж катта. Шу маънода Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Жиззах давлат педагогика институти «Карьера маркази» билан ҳамкорликда Мактабгача таълим йўналиши  битирувчи талабалари билан  меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида меҳнат бозорида мос ваканциялар излаш кўникмалари шакллантириш, ўз соҳасида тажрибасини оширишга кўмаклашиш, жамиятга салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни иш топишга ёрдамлашиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Унда бошқарманинг масъул бўлим бошлиқлари, туман(шаҳар)  мактабгача таълим бўлими мудирлари,  ЖДПИ мактабгача таълим йўналиши битирувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланишича, бугунги кунда тизимга олий маълумотли кадрларни жалб этиш, бу орқали мактабагча таълим сифат кўрсаткичини ошириш ва босқичма-босқич магистр кадрларни ҳам тизимга жалб этиш масаласи мақсад қилиб олинди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!