» » Ғаллаорол туманида нуронийлар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Ғаллаорол туманида нуронийлар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

08 октябрь 2021 г 851 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига қарашли “Нуронийлар маскани” биносида “Нуронийлар ва ёшлар учрашуви” тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман фаоллари, эл юрт ҳурматида бўлган меҳнат фахрийлари, нуроний отохонлар, отинойилар ёшларнинг ҳаётида ўз ўринларини топиб олишларида маслаҳатлар беришди.

Нуронийлар ва ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилишди. Маънавий-маърифий тарғибот тадбири Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими, Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Нуронийлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!