» » Арнасойда 25 нафар оилага 778 та шифер тарқатилди

Арнасойда 25 нафар оилага 778 та шифер тарқатилди

15 октябрь 2021 г 438 Комментарии: 0

Бугун жойларда олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимизнинг тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат. Бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ташкилот  мана шу эзгу ишларни амалга оширилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда, албатта.  

Арнасой туманимизда инсон манфаатлари ҳамиша устуворлигининг яна бир ёрқин ифодасини кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик тимсолида ҳам кўриш мумкин.

Масалан, қишнинг совуқ кунларини беталофат ўтказишлари учун моддий ёрдамга муҳтож оилаларга туман ҳокимлиги томонидан том ёпиш материаллари, шу жумладан, 25 та оилага жами 780 тадан ортиқ шифер тарқатилди.

–  Уйимизни қўни-қўшни ва қариндош-уруғларнинг ёрдами билан қуриб олдик аммо шифер олишга пулимиз йўқ эди, – дейди Чўлқувар маҳалласида яшовчи Дилрабо Қаршиева. – Арнасой туман ҳокимлиги томонидан маблағ ажратилган экан бизга ҳам 40 та шифер олиб беришди. 

Бу каби хайрли ишлардан кўнгли тўлган фуқаролар Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимардановга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Айни кунларда бу каби ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!