Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида IT Марказ фаолият бошлади
16 октябрь 2021 г 602 Комментарии: 0
Янгиобод тумани марказида ташкил этилган IT марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими И.Қаршибоев, IT Park Жиззах шаҳридаги филиали лойиҳасининг координатори, IT Park маслаҳатчиси Жаярам Партасарти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ғулом Қурбонов, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.
Маросимда сўз олганлар ушбу марказ туманда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг рақамли технологиялар соҳасида билимларини ошириш, шунингдек, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.
Маълумки, ўтган йил ноябрь ойида Жиззахда (Гулистон, Марғилон ва Андижондан сўнг) тўртинчи бўлиб Жиззах IT Park минтақавий филиали очилган эди. Энди унинг тармоғи туманларга ҳам етиб келаётгани дунёнинг ривожланган мамлакатлари каби республикмизда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш суратлари тезлашиб бораётганини кўрсатиб турибди.
Янгиободда ташкил этилган IT марказда 30 нафар ўқувчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хоналари ташкил этилган. Шунингдек, 20 та сўнги русумдаги компьютер тўпламлари билан таъминланган.
IT марказ исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради:
Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!