» » 2021 йилнинг 15 октябрь куни, Жиззахда 14 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, шунча бемор тузалди

2021 йилнинг 15 октябрь куни, Жиззахда 14 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, шунча бемор тузалди

16 октябрь 2021 г 520 Комментарии: 0

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган ва касалликдан тўлиқ соғайган беморлар сони 400 нафардан ошди.

2021 йил 15 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180566 (+404) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
17 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Бухоро вилоятида,
14 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
13 нафари Наманган вилоятида,
41 нафари Самарқанд вилоятида,
13 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
32 нафари Фарғона вилоятида,
20 нафари Хоразм вилоятида,
83 нафари Тошкент вилоятида,
143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
Андижон вилоятида 13 нафар,
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Жиззах вилоятида 14 нафар,
Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
Навоий вилояти 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 44 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 40 нафар,
Хоразм вилоятида 20 нафар,
Тошкент вилоятида 95 нафар,
Тошкент шаҳрида 155 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 176403 (+407) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1285 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!