Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойлик спортчи Қозоғистонда ўтказилган Халқаро турнерда олтин медални қўлга киритди
29 октябрь 2021 г 699 Комментарии: 0
Мамлакатимизда спорт соҳасига берилаётган эътибор натижасида ёш спортчиларимиз катта ютуқларга эришиб, жахон ареналарида юртимиз байроғини юксакларга кўтармоқда.
Айниқса олис қишлоқларда ёшларнинг спортга бўлган қизиқишлари уларнинг метин иродалари бугун ўз самарасини бераётир.
Жорий йилнинг 26-28 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида спортнинг «Дзюдо» тури бўйича Халқаро турнер бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоси сафида Жиззах вилояти Арнасой туманидан Хусанов Саддам ҳам иштирок этди.
Қизғин ўтказилган бахсларда барча рақиблари устидан қўли баланд келиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Натижада юртимизга олтин медал билан қайтди.
Арнасойда бу каби спортчи ёшлар сафини кенгайтиришга қаратилаётган эътибор тобора ортиб бормоқда. Бунинг замирада юртимиз байроғи дунё бўйлаб кўклар кўтарилаётир.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!