» » Жиззахда судьялар учун семинар-тренинг ўтказилди

Жиззахда судьялар учун семинар-тренинг ўтказилди

01 ноябрь 2021 г 606 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида Судьялар олий мактаби ўқитувчи ва масъул ходимлари ҳамда вилоятдаги судьялар ва суд ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси судьялари одоб-ахлоқ кодексини амалда қўллаш ва фуқароларнинг ишончини ошириш ҳамда мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлигининг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбир аввалида суд этикасининг долзарб масалалари, хорижий давлатларнинг суд этикаси бўйича қонунчилиги ва амалиёти, Судьялар одоб-ахлоқ қоидаларига оид ишлаб чиқилган ўқув қўлланма билан таништирилди.

Шундан сўнг “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” ҳар бир судья учун одил судловни амалга оширишда, касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқ талабларига риоя қилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартлар, “Судьяларнинг одоб-ахлоқига оид Бангалор принциплари”, судьяларнинг мустақиллиги ва холислиги принципи, судьялар ва суд ходимлари фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлишлари кераклиги айтилди. Шу билан бирга судлар томонидан чиқариладиган ҳар бир қарор беғараз бўлиши, судьяларнинг ҳалол ва пок бўлишлари лозимлиги ҳақида маълумотлар амалиётдан мисоллар келтирилган ҳолда тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари иштирокчилар томонидан суд тизимидаги ислоҳотлар, судьяларнинг мустақиллигини таъминлашдаги кафолатлар, судьялар фуқароларни рози қилиш ҳамда суд ишларини адолатли кўриб чиқишни янада такомиллаштириш чоралари, амалиётдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари юзасидан қатор таклифларни билдириб ўтишди.

Тадбир давомида судьялар фаолияти давомида бошқарув маҳорати, ишчанлик мулоқоти ва вужудга келадиган стресс ва стрессни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш, иш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва оқилона хулосалар чиқариш салоҳиятини ошириб боришга оид касбий кўникмаларини шакллантириш учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича батафсил  маълумот берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!