» » Ихтисослаштирилган мактабларнинг 2 минг нафар ўқувчисига замонавий эшитиш аппарати топширилмоқда

Ихтисослаштирилган мактабларнинг 2 минг нафар ўқувчисига замонавий эшитиш аппарати топширилмоқда

04 ноябрь 2021 г 735 Комментарии: 0

«Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жиззах вилоятига ташрифи давомида Зарбдор туманидаги 1- ва 2-сонли мактабларда бўлди.

Фото: Замин фонди
Фото: Замин фонди

«Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири - сиз ўзингизни намоён қилишингиз учун зарур шароитларни яратиб бериш. Ўқишда, ишда, ижодда, спортда, ижтимоий фаолиятда ўзингизни топа олишингизни истаймиз. Қобилиятингиз, қизиқишларингизни юзага чиқаришда ҳеч қандай тўсиқ бўлмасин, деймиз.

Муҳим вазифаларимиздан бири – инклюзив жамиятни яратиш. Сиз ўз маҳоратингизни ошириб, сифатли таълим олишингиз ва тўсиқларсиз жамиятга янада мослашишингизни истаймиз», деди Зироат Мирзиёева ўқувчилар билан учрашувда.

Зироат Мирзиёева ҳар бир бола таълим олишда тенг ҳуқуқли бўлиши, ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятига эга бўлиши зарурлигини таъкидлади.

«Замин» фонди эшитиш қобилияти заиф болалар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида мактабларга замонавий ФМ тизимларини совға қилди. Жорий йил Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Фарғона ва Андижон вилоятларида жойлашган 8 та ихтисослаштирилган мактабда ана шундай жиҳозлар ўрнатилади. 2022 йил охиригача республика бўйлаб барча 18 та мактаблар тўлиқ жиҳозланиши кутилмоқда. 

Фото: Замин фонди

Шу билан бир қаторда, ўқув жараёнида жиҳозлардан фойдаланиш бўйича ҳам ўқитувчилар учун хорижлик мутахассислар томонидан махсус тренинглар ўтказилмоқда.

ФМ тизим керакли товушларни бевосита ўқувчининг эшитиш аппаратларига узатаётгани туфайли болалар ўқитувчи гапини эшитади ва нутқни синфда ҳам, шахсий дарсларда ҳам ривожлантиради.

Фото: Замин фонди
Фото: Замин фонди
Фото: Замин фонди
Фото: Замин фонди
Фото: Замин фонди

Самарадорликни таъминлаш мақсадида «Замин» фонди кўмагида ихтисослаштирилган мактабларнинг 2 минг нафар ўқувчисига 2 донадан замонавий эшитиш аппарати бепул топширилмоқда. Шу билан бирга, бир гуруҳ мутахассислар болаларнинг эшитиш қобилиятини диагностика қилиш ва эшитиш воситаларини индивидуал созлашни амалга оширмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!