» » Ғалларолда бир килограммдан ошиқроқ марихуанани 45 миллион сўмга сотаётган самарқандлик ушланди

Ғалларолда бир килограммдан ошиқроқ марихуанани 45 миллион сўмга сотаётган самарқандлик ушланди

08 ноябрь 2021 г 773 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида бир килограммдан ошиқроқ марихуанани 45 миллион сўмга сотаётган самарқандлик қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ошхона олдида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Пичоқчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс 1 килограмм 213 грамм марихуанани 45 миллион сўмга сотган вақтда ушланган.

«Дамас» машинаси ичида ўтириб савдони амалга оширган айбланувчидан гиёҳвандлик моддаси, 4 миллион сўм ҳамда 1 минг 400 АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тарзда қамоққа олинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!