Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » МИБ: Жиззах вилояти терма жамоаси сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди ва чорак финалга йўл олди
10 ноябрь 2021 г 564 Комментарии: 0
Мамлакатимизда спортни оммавийлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, турли соҳа вакиллари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 30-октябрдаги “Соҳлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни кунларда Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда
8 январ – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан мусобақалар ўтказилмоқда.
Биринчи босқич қуръа натижаларига кўра Бюуронинг Жиззах вилояти бошқармаси терма жамоаси Самарқанд вилояти ҳамкасблари билан ўзаро рақиб бўлишди. Бир-бирига рақиб бўлган жамоаларнинг майдондаги ҳаракатлари барчада қизиқиш уйғотди. Муросасиз кечган ўйинда Бюронинг Жиззах вилояти терма жамоаси сафарда 6:4 ҳисобида ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олишди. Чорак финалда Жиззах вилояти терма жамаоси 4 жуфтлик ғолиб жамоаси билан куч синашади.
МИБ Жиззах вилояти бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!