Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
11 ноябрь 2021 г 598 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида ўзгаларнинг ишончига кириб, танишлари орқали ер майдони олиб бериш эвазига ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д. ўзгалар ишончига кириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!