Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда гўшт яна арзонлашди
15 ноябрь 2021 г 608 Комментарии: 0
Бу ҳақда Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Аҳолини арзон ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида туманда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бу борада тумандаги “Фориш деҳқон бозори” ҳамда “Фарҳод деҳқон бозори”да сотувчилар ўртасида нарх-навони сунъий оширишни олдини олиш юзасидан суҳбатлар, тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётгани ўзининг самарасини бермоқда. Бундан бир ҳафта муқаддам, жорий йилнинг 7 ноябрь куни тумандаги ҳар иккала бозорда гўшт 55 минг сўмдан сотилаётган бўлса, бугун, яъни жорий йилнинг 14 ноябрь куни “Фориш” ҳамда “Фарҳод” деҳқон бозорларида 1 килограмм мол гўшти 45-50 минг сўмдан сотилди.
Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!