» » Зомин туманида “Қовоқ сайли” ўтказилди

Зомин туманида “Қовоқ сайли” ўтказилди

15 ноябрь 2021 г 550 Комментарии: 0

Зомин туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Қовоқ сайли” тадбири бўлиб ўтди.

Халқимизнинг турли миллий анъана ва урфларини тиклаш, уларни келажак авлодларга қолдириш мақсадида тумандаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида хайрли ишга қўл урилди. Ушбу ўзига хос байрам Нодира Алимова ҳамда Хуршида Баҳриддиновалар томонидан ташкил этилди.

Тадбирда ўқув муасссасасининг барча гуруҳ талабалари турли хилдаги “қовоқ кийими”да бўлиб, қовоқдан карвин, деворий газета ва турли-туман таом тайёрлаш  ва бадий чиқишлар бўйича беллашди. Эътиборлиси барча иштирокчилар ош қовоқнинг ҳусусиятлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.

“Қовоқ сайли”да беллашган барча гуруҳ талабалари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!