Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда янги идоравий мактабгача таълим маскани очилди
24 ноябрь 2021 г 876 Комментарии: 0
Зомин тумани Даштобод шаҳрида жойлашган Жиззах Оқсарой техстилга қарашли “Янги авлод” идоравий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят мактабгача талим бошқармаси бошлиғи Ф.Солиева, Даштобод шаҳар ҳокими М.Таниқулов, туман 3-сектор раҳбари Ф.Тўйчиев ва Жиззах Оқсарой техстил корхонаси вакиллари, ишчи ходимлари иштирок этди.
Маросимда сўз олган масъуллар туманда бундай турдаги мактабгача таълим ташкилотларининг очилиши корхонада фаолият кўрсатаётган хизматчилар учун янада қулай бўлиши, бу ўз навбатида иш самарадорлигини ошишига олиб келиши ҳақида гапириб ўтди.
220 ўринга мўлжалланган янги таълим маскани барча қулайликларга эга, замонавий услубда бунёд этилган бўлиб, мактабгача бўлган таълимдан ташқира болажаонларнинг 3-синфгача бўлган таълими ҳам ушбу масканда ташкил этилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!