Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахнинг Хонбанди аҳолиси мамнун
15 сентябрь 2018 г 3 017 Комментарии: 0
«Хонбанди» маҳалласидаги 9 қаватли уй таъмир-талаб аҳволга келиб қолган эди. Ушбу уй туман ҳокимлиги балансига олиниб, «Обод қишлоқ» дастури доирасида тўлиқтаъмирланди ва унинг 4 қавати жисмоний имконияти чекланган, ўзгалар кўмагига муҳтож 36 нафар ногиронлар учун ажратилиб, тўлиқ жиҳозланди.
Ногиронлар учун ажратилган ҳар бир хонадон уй жиҳозлари билан таъминланиб, яшаш учун барча қулайликлар яратилди.
Табиий газ, иссиқ ва совуқсув билан таъминланган. Канализация тизими тўлиқтаъмирланиб, ишлаб турибди. Уй ҳовлисида болалар майдончалари, сунъий ўйингоҳ бунёд этилди, уй атрофига манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Уларни суғориш учун сув тармоғи тортилди.
Бир сўз билан айтганда бу уйда бахтли яшаш учун барча имконият ва шарт-шароитлар муҳайё этилди.
Фориш туман ҳокими Абдивали Мустанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Нарзулла Олломуродов, ушбу уй бошқарувчиси ТансиқҲосилбекова, меҳ-нат фахрийси Наталья Магединалар сўз олиб, бар-ча йиғилганларни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан самимий қутлади ва мамлакатимизда имконияти чекланган ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни имкониятига қараб иш билан банд этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
– Файзли, гўзал, киши кўрса ҳавас қиладиган маҳаллага кўчиб келганимиздан қувончим ичимга сиғмаяпти, – дейди бахтли оилалардан бирининг бекаси Мажрум қишлоғидан кўчиб келган ногирон, 2 нафар фарзанднинг онаси Кенжагул Туркменова. – Олдинги уйимиз ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида қурилган бўлиб, шарт-шароитлари йўқ, яроқсиз ҳолга келибқолган эди. Яшаш учун шаро-итлар чекланган жойда бир умр қолиб кетишдан қўрқиб яшардик. Шу кунларга етказганига шукр. Бундай имкониятни яратиб берган муҳтарам Президентимизга ва туманимиз раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирамиз.
– Биз оиламиз билан "Ўхум” маҳалласида яшардик, – дейди имконияти чекланган МироншоҳФармонов. – Маҳалламиз туман марказидан анча олисда бўлиб, имкониятим чеклангани боис шаҳарларга бориб туришга қийналардим. «Обод қишлоқ» дастури боис «Хонбанди» маҳалласи шаҳарқиёфасини олибди, кўриб кўзимиз қувонди. Қолавреса, бу ерда фарзандларимизни баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун болалар майдончалари, ўйингоҳ бунёд этилган. Кичкинтойларимиз учун мактабгача таълим муассасаси муҳайё. Яратиб берилган бундай имконият-дан фойдаланиб, фарзандларимизни Ватанга садоқатли, эл-юртга хизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб улғайтиришга ваъда берамиз. Бизга кўрсатилаётган бундайғамхўрликдан мамнунмиз.
Байрам тадбирида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари, ўқувчи-ёшлар бахтиёрлик ва шодлик куй-қўшиқларини, лапарларини ижро этишиб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди. Ватан, истиқлол, мардлик, тинчлик ҳақидаги энг сарақўшиқлар саҳна узра жаранглади.
Инсонҳаётдан қачон рози бўлади? Қачонки, у ўз уйига эга бўлса, оиласи билан тинч-тотув яшаса. Айнан ана шу инсонга бўлган эъзоз ва эҳтиром бугунги куннинг амалий ҳаракатига айланган. Тадбир ниҳоясида ногирони бор, уйга муҳтож 33 нафар оилалар барча шарт-шароитлар яратилган ўзлари учун ажратилган уйларга жойлаштирилди.
Рашид КАРИМОВ.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!