» » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шароф Рашидов туманининг аҳолиси муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шароф Рашидов туманининг аҳолиси муаммоларини ўрганди

02 декабрь 2021 г 539 Комментарии: 0


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўразбоев билан Шароф Рашидов туманининг “Қангли”, “Нурафшон”, “Ёйилма”, “Тоқчилик”, “Раваллик” ҳамда “Яккақайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилиб фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрол Ўразбоев томонидан фуқаролар томонидан тушган мурожаатлардан 35 таси туман ва 25 таси вилоят миқёсида бўлганлиги сабаб, шу жойнинг ўзида мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. 15 та мурожаат республика миқёсида ҳал этилиши лозимлиги сабабли, Олий Мажлис депутати ушбу мурожаатларни тегишли вазирликларга етказишини таъкидлади.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!