» » ДХА - коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши

ДХА - коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши

03 декабрь 2021 г 618 Комментарии: 0

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида тизимда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Аввало бу икки тушунчага тариф келтирсак.

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Тадбирда сўз олган вилоят прокуратураси Ижтимоий соҳада қонунчилик устидан назорат бўлими прокурори Шокир Мамараҳимов таъкидлаганидек, бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Ҳатто, айрим сиёсатчилар томонидан коррупцияга глобал инқирозни келтириб чиқарувчи омил сифатида ҳам таъриф берилади. Ушбу масала мураккаб ва ечими қийин бўлиб, унга жамиятдаги бир касаллик деб қаралади. Коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг. Коррупция давлатнинг турли тузилмаларига, жумладан, давлат хизматлари тизимига, ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги ислоҳотларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Буларнинг барчаси ўз навбатида, давлат ва жамиятда вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олиш, мазкур йўналишдаги ҳуқуқбузарлик профилактикаси билан боғлиқ. Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини янада кучайтириш билан боғлиқ ишлар амалга ошириш каби бир қатор вазифаларни қўйиш билан бир вақтда, ушбу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари учун қатъий белгилаб қўйилган одоб-ахлоқ қоидаларига ҳам амал қилиш доимий муҳим ва зарурий меъёр ҳисобланиши лозим.

Тадбирда мазкур йўналишдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар, юртимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар борасида ҳам ахборот берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!