Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик чарм қўлқоп устаси бир неча камарлар соҳибини таслим қилди
14 декабрь 2021 г 688 Комментарии: 0
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида бир неча мамлакатдан келган чарм қўлқоп усталари рейтинг жангларини ўтказди.
Тажрибали боксчимиз Хуршид Тожибоев фаолиятидаги олтинчи жангида россиялик Павел Меликов билан тўқнаш келди.
Хуршид профессионал боксчилик фаолиятини анча кеч – 2019 йилда бошлаган. Асосан тажрибали рақибларга қарши жанг қилаётган ҳамюртимиз шунга яраша рейтингда тез кўтариляпти. Айни пайтда Тожибоев зўз вазн тоифасида юртимизда биринчи рақамда қайд этилган, жаҳон рейтингида эса 125-поғонага кўтарилди ва кучли юзликка кириш арафасида турибди.
Жиззахлик чарм қўлқоп устаси ҳаваскорлар боксчида юқори натижаларни қайд этган. Бир неча бор қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпий ўйинлари иштирокчиси.
Тожибоев 2015 йилда Халқаро ҳаваскорлар боксуюшмаси томонидан ташкил этилган янги турнир - AIBA Pro Boxing таснифида чемпионлик жангини ўтказиб, қозоғистонлик Берик Абдураҳмоновни мағлуб этиб, 60 килограмм вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган биринчи ўзбек боксчиси ҳисобланади.
Унинг профессионал фаолиятидаги олтинчи рақиби анча тажрибали – катта рингда 21 та жангда 16 та ғалаба, битта дуранг ва тўртта мағлубият қайд этган Павел Меликов минтақавий даражада бир неча камарларга эгалик қилган. Хусусан, россиялик боксчи етти йил давомида мағлубиятсиз серия кўрсатган, Россия чемпиони, World Boxing Council Asian Boxing Council Silver Light Title, World Boxing Association Asia Light Title, Eurasian Boxing Parliament Light Title титулларини қўлга киритган.
Икки тажрибали чарм қўлқоп устасининг ўзаро тўқнашувида Хуршид Тожибоевнинг зарбаларига дош беролмаган Меликов тўртинчи раундда таслим бўлди. Шу тариқа, боксчимиз юз фоизлик натижа билан ғалабали сериясини олтитага етказди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!