» » Экстерриториал тамойили нима дегани?

Экстерриториал тамойили нима дегани?

16 декабрь 2021 г 2 771 Комментарии: 0

Эндиликда давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари экстерриториал тамойили асосида фаолият юритади.
Экстерриториал тамойили — бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади. Ушбу тажриба эса яқинда ФҲДЁ соҳасида ҳам қўлланила бошланди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021-йил 23-мартда “Аҳоли ва тадбиркорлик субектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида давлат хизматлари кўрсатиш тизимида бир қатор янгиликлар амалиётга жорий қилинди. Яъни, 2021-йил 1-июндан бошлаб, фуқароларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар туғилиш, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиш мумкин. Бу фуқароларимиз учун энг катта қулайлик. Масалан, фуқаро фарғоналик. Лекин вақтинча иш жойи Қашқадарё вилоятида ёки 3-4 кунга Тошкент шаҳрида бўлиб турибти. Ана шу вазиятда фарғоналик фуқаро илгари пайтдагидек ўзининг яшаш ҳудудига – Фарғонага келиши шарт эмас. Ўзига яқин ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимларида ўз юмушларини амалга ошираверади. Мана шу каби хизматлар экстерриториал тамойил асосида ишлаш дейилади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятида далолатнома ёзувларини рақамлаштириш жараёнлари ниҳоясига етказилиб, “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими яратилди. Вилоятимизда мавжуд қоғоз шаклидаги ҳужжатлар рақамлаштирилишига эришилди. Бу эса айнан экстерриториал тамойил асосида ишлаш имконини беради.

Лола САИДОВА,
Вилоят ФҲДЁ архиви мудираси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!